Биз ҳақимизда

«GST OIL» МЧЖ

Ўзбекистонда илк бор ҲЮНДАИ махсус техникаларига ҳизмат кўрсатувчи сервис маркази сифатида 2005 йил ташкил қилинган. Корхона ҳодимлари сони 40 киши атрофида бўлиб, уларнинг қаторида  Ҳюндаи махсус техникаларини созлаш бойича 7 йилдан 20 йилгача иш тажрибасига эга бўлган моторист, электрик, чилангар-меҳаник мутаҳассислар мавжуд.

Ўзбекистондан ҳарид бўйича буюртмалар сонининг ошиб бориши туфайли 2011 йилда «GST KOREA Co. LTD» ваколатхонаси ташкил этилди.

Корхона ўзининг малакали бошқарув тизими ва малакали ҳодимларига таянган ҳолда, 2005 йилдан ҳозирги кунгача дунёга машхур Ҳюндаи брендининг юқори сифатига ишонч ҳосил қилган ҳаридорлар сонини тобора кўпайтириб бормоқда.

Мижозларимиз қаторида Ўзбекистон Республикласининг барча ҳудудларида жойлашган мингдан ошиқ корхона ҳалқ хўжалигининг қуйидаги тармоқларида фаолият кўрсатувчи корхонлар мавжуд:

– қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжаликлари

– тоғ ва кончилик сохаси

– ишлаб чиқариш

– электр  ва газ таъминоти

– сувсозлик; канализасия, мелиорасия ва чиқиндиларни тозалаш сохалари

– қурилиш

– транспорт ва омборхона ҳизматлари

ҲЮНДАИ махсус техникалари ўзининг самарадорлиги ва ишончлилиги, ҳамда қўллаш ва ҳизмат кўрсатишда қулайлиги туфайли Ўзбекистон ҳудудидаги бунёдкорлик ва қурилиш лойиҳаларининг амалга ошилишида ўз ҳиссасини қўшиб бормоқда.

Ўз навбатида корхона мижозларга ҳайрихохлиги, ҳамкорлар билан ўзаро ишончли алоқаларнинг ўрнатилиши, махсулотлар эса ҳамёнбоп нарх ва айни дамда юқори сифатга эга бўлганлиги туфайли ҳаридорлар орасида мукаммал обрўга сазовор бўлди. Айнан шу сабабли корхонамиз 2005-йилдан буён Ҳюндаи Cонструcтион Эқуипмент Cо., Лтд. корхонасининг Ўзбекистондаги ягона эксклюзив дистибуторидир.