3 тонна юк кўтариш қобилиятига эга бўлган Hangcha CPCD30-AG2 дизел ёқилғили омборхона юклагичи Xinchai C490BPG моделидаги сифатли двигател билан жиҳозланган. Юк кўтариш баландлиги мижоз талабига биноан 3 метрдан 6 метргача мослаштирилиши мумкин. Заруратга кўра контейнерларни ичида ишлаш учун ёнга силжиш функсияси ҳамда мачталарнинг эркин ҳаракатланиши функсияси билан етказиб берилиши мумкин. Шунингдек корхона эхтиёжларига муносиб тарзда, пахта тойларини, қутиларни, ўрамларни ёндан қисиб олиб юклаш каби қўшимча ускуналарни ўрнатиб бериш кўзда тутилган.
Асосий кўрсатгичлар | |
Ёқилғи тури | Дизел |
Юк кўтариши (кг) | 3000 |
Оғирлик маркази (мм) | 500 |
Юк кўтариш баландлиги (мм) | 3000 |